ЕИ Россияда сиёсий беқарорлик юзага келган тақдирда стратегия ишлаб чиқади – Боррель

World

image

Европа Иттифоқи “Россияда сиёсий беқарорлик” юзага келган тақдирда стратегия ишлаб чиқади, аммо бундай стратегия ҳозирда мавжуд эмас. Бу ҳақда бугун, 26 июнь куни ЕИ Ташқи ишлар хизмати раҳбари Жозеп Боррель Европа Иттифоқи кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унда Боррель “Россияда келажакда сиёсий беқарорлик юзага келган тақдирда Европа Иттифоқининг стратегияси борми?”, деган саволга жавоб берар экан, шундай деган:

"Бундай стратегияни тезда ишлаб чиқиш мумкин эмас, бор-йўғи 24 соат ўтди. Лекин ҳозир биз унинг устида ишлаймиз, маслаҳатлашувлар ўтказамиз. Аммо сиз тушуниб олишингиз керакки, содир бўлган воқеа фақат Россиянинг ички иши, бизнинг бунга ҳеч қандай алоқамиз йўқ".

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи содир бўлган воқеаларни таҳлил қилиб, бу борада иш бошлайди. 

"Биз ишлаймиз, ҳамма мумкин бўлган барча сценарийлар таҳлил қилинади", дея қўшимча қилган Европа дипломатияси раҳбари.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends