ЕИ Россия нефтига юқори нарх чегарасини белгилади

Олам

image

Европа Иттифоқи Россиядан келадиган нефть нархига максимал чеклов жорий этиш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда ЕИнинг расмий журналида келтирилган.

“Танкерларга савдо ёки ташиш билан боғлиқ техник ёрдам, техник хизмат кўрсатиш, молиявий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан кемалар ўртасида учинчи мамлакатларга (Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатларга) хом нефть ёки нефть маҳсулотларини етказиб бериш тақиқланади", дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, Россия ҳудуди орқали транзит сифатида етказиб бериладиган нефтни, агар Россияда ишлаб чиқарилмаса ва Россия фуқароси ёки компаниясига тегишли бўлмаса, юқори нархда ташиш мумкин бўлади.

Ҳужжатда бир баррель нефть нархи 60 доллар деб кўрсатилган.

Россияда нефть маҳсулотлари учун нарх чегараси Европа Иттифоқида 5 февралдан кучга кириши керак. Нархни аниқлаш тартиби ҳали келишилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг