ЕИ Россияга қарши баъзи санкцияларни юмшатиш ниятида – “Politico”

Олам

image

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг бир қисмини юмшатиб, Россия ўғитлари, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишга қўйилган тақиқни самарали равишда бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда “Politico” газетаси юқори мартабали амалдорлар ва дипломатларга таяниб хабар берди.

“Дунё бўйлаб озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим товарлар, жумладан, кўмир ва унга алоқадор маҳсулотларни ташишга рухсат бериш керак”, дейилади хабарда.

Йўриқномада ўғитлар, ёғоч ва баъзи цемент маҳсулотлари ҳақида ҳам айтилган.

Нашрга кўра, ЕИ Греция, Кипр ва Мальта Россия нефтини танкерларда ташишга чекловлар жорий этилишини қўллаб-қувватлаши учун бу имтиёзларни беряпти. Шунингдек, бу юмшатишлар транспорт индустриясидан олинадиган фойдага таянадиган мамлакатлар учун компенсация сифатида хизмат қилади.

“Афина ва Никосия шаҳарлари Россия нефтини ташишдан катта даромад олади ва ўтган санкциялар пакетини қабул қилиш чораларига қарши чиқди”, дейилади газета хабарида.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи дунёда энергия хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Россия кўмирини ташишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг