ЕИ Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи
Олам
−
05 Май 2025 5253 2 дақиқа
Европа Иттифоқи 2027 йил охиригача Россия гази, жумладан, суюлтирилган газ импортини тўхтатиш бўйича чоралар тайёрламоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи учун асосий муаммо Россиядан суюлтирилган газ етказиб беришнинг кўпайиши бўлган, бу эса “Газпром”нинг қувурлар орқали етказиб бериш қисқаришини қоплаган.
“Жорий йилнинг июнь ойида комиссия янги битимлар ва спот шартномаларини тақиқлашни таклиф қилади – улар 2027 йилгача бекор қилиниши керак”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, импортнинг катта қисмини қоплайдиган узоқ муддатли келишувлар “ол ёки тўла” шартлари туфайли мураккаб масала бўлиб қолмоқда. Агар Европа Иттифоқи АҚШ, Қатар ва Африкадан муқобил етказиб беришни таъминласа, Россия газларини 2027 йилгача бекор қилиш режалаштирилган.
Манбаларга кўра, Россия газидан воз кечиш глобал суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларининг ўсиши туфайли нархларга кескин таъсир кўрсатмаслиги керак.
Нашрга кўра, якуний қарор расман эълон қилинишидан олдин ўзгартирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Украина урушини тўхтатишга интилиш белгиларини кўрсатмаётган Кремлга нисбатан янги иқтисодий чораларни ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Вашингтон томонидан тайёрланган санкциялар “Газпром”, табиий ресурслар билан ишловчи айрим йирик компаниялар ҳамда банк соҳасидаги фирмаларни қамраб олади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025