ЕИ раҳбарлари 7 йиллик бюджет ва иқтисодий тикланиш келишувига эришди

Олам 3008
image

Европа Иттифоқи етакчилари иқтисодиётни тиклаш жамғармаси ва 2021-2027 йилларга мўлжалланган молиявий бюджет бўйича келишувга эришишди. Бу ҳақда Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Келишувга эришдик! Биз иқтисодиётни тиклаш жамғармаси ва 2021-2027 йилларга мўлжалланган бюджет бўича келишувга эришдик. Бу кучли келишув. Асосийси Европа ҳозир энг тўғриси”, деган Шарль Мишель.

“Бизда келишув бор, жуда яхши – 1,074 триллион евро бюджетга ва 750 миллиард (евро) тикланиш режасига. ЕИда келажакни молиялаштириш ҳеч қачон бу қадар амбицияли бўлмаган”, дея ёзган Бельгия Бош вазири Софи Вильмес ўзининг Твиттер саҳифасида.

Франция Президенти Эммануэль Макрон эса келишувга эришилганини Европа учун тарихий кун деб баҳолаган.

Режалаштирилган икки кун ўрнига тўрт кунга чўзилиб кетган ЕИ саммити 21 июль куни тонгда ўз якунига етди. Европа етакчилари тўрт кун давомида ўз ичига тикланиш жамғармаси ва узоқ йиллик ЕИ бюджети режасини олган COVID-19 дан сўнг Европа иқтисодиётини қўллаш масалалари бўйича жуда оғир кечган музокаралар олиб борди.

Саммит якуни натижалари, ялпи мажлис якунига етганидан сўнг Европа Кенгаши ва Европа комиссияси томонидан расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.8
t
×