ЕИ Навалнийнинг заҳарланиши бўйича Россия ва Сурия фуқароларига санкция қўллади

Олам 2749
image

Европа Иттифоқи саккиз нафар Россия фуқароси ва икки Сурия фуқаросини, шунингдек, Сурия темир компаниясини кимёвий қуролни тарқатиш айби билан, барча Россия фуқароларини [Алексей] Навалнийнинг заҳарланишига алоқадор Федерал хавфсизлик хизмати агентлари сифатида қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи кенгашининг кеча, 14 ноябрь куни “Official Journal of the Europe Journal”да чоп этилган қарорида айтилади. 

“Кимёвий қуролларнинг тарқалиши билан боғлиқ давом этаётган таҳдидни ҳисобга олган ҳолда, Европа Иттифоқи 10 нафар шахс ва бир юридик шахсни кимёвий қурол тарқалиши бўйича қора рўйхатга киритди”, дейилади ҳужжатда.  

Иловада Россиянинг саккиз нафар фуқароси, шунингдек, Европа Иттифоқи Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун хом ашё билан таъминлашга масъул деб атаган MHD Houranieh & Sons металлургия компаниясининг эгалари бўлган икки суриялик тадбиркор Шоди ва Назир Хоурани рўйхати келтирилган. Худди шу компания юридик шахс сифатида қора рўйхатга киритилган. 

Европа Иттифоқининг кимёвий қуроллар қора рўйхати Европа Иттифоқининг алоҳида санкциялар механизми бўлиб, дастлаб 2018 йилда Сурия ҳукумати ва армиясига кимёвий қурол қўллаганликда айбланганидан кейин яратилган. 2020 йилда Европа Иттифоқи бундан Брюссел журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Алексей Навалнийнинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланган шахсларга нисбатан чекловлар қўйиш учун ҳам фойдаланган. 

Умуман олганда, Европа Иттифоқининг ушбу қора рўйхатида 25 нафар жисмоний ва учта юридик шахс бор. Европа бизнесларига компаниялар билан ҳар қандай алоқада бўлиш тақиқланади ва жисмоний шахсларга Европа Иттифоқига кириш тақиқланади, агар Европа Иттифоқи мамлакатларидаги банк ҳисоблари топилса, улар блокланади.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни АҚШ маъмурияти Россия ҳарбий-саноат комплексининг харид қилиш тармоғига ва "Кремлга алоқадор" элитага қарши санкциялар киритганди. 14 нафар жисмоний ва 28 нафар юридик шахсга нисбатан санкциялар қўлланилган. Саккизта ҳаво кемаси блокировка қилинган мулк сифатида тан олинган.

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.8
t
×