ЕИ Лочиндаги вазиятдан хавотир билдирди

Олам

image

Европа Иттифоқи Лочин йўлаги атрофидаги воқеалардан хавотир билдирди ва Озарбайжон ҳукуматини у бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлашга чақирди. 

“Европа Иттифоқи декабрь ойи бошидан буён Лочин коридори атрофидаги турли воқеаларни жиддий хавотир билан кузатмоқда. Европа Иттифоқи Озарбайжон ҳукуматини 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотга мувофиқ, йўлак бўйлаб эркин ҳаракатланиш ва хавфсизликни таъминлашга чақиради. Бундай ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш маҳаллий аҳолига оғир азоб-уқубатларни ва гуманитар муаммоларни келтириб чиқаради. Бошқа масалаларни манфаатдор томонлар билан мулоқот ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиш мумкин ва ҳал қилиниши керак. Европа Иттифоқи вазминликка чақиради ва юқоридаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёр”, дейилади Европа Иттифоқи ташқи хизматининг кеча, 13 декабрь куни эълон қилинган баёнотида. 

Жорий йилнинг 12 декабрь куни ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Ереван бу қадамни расмий Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади.

Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни 13 декабрь куни эрталабгача давом эттирди. 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, намойишчилар тун бўйи шиорлар айтишган. 

Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг