ЕИ Хитойнинг гигант лойиҳасига қарши курашмоқчи
Олам
−
01 Декабрь 2021
10222Европа Иттифоқи Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" ташаббусига рақобатчи бўладиган глобал инвестиция лойиҳаси яратишни режалаштирмоқда.
Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, лойиҳада рақамли технология, транспорт, иқлим ва энергетика соҳалари учун аниқ ғояларни ишлаб чиқади. Бу режа Ғарбнинг Африка ва бошқа мамлакатлардаги Хитой таъсирига қарши курашиш ҳаракатларининг бир қисми сифатида кўрилмоқда.
Айни вақтда Европа Иттифоқи аъзо давлатлар, молия институтлари ва хусусий сектордан олинган миллиардлаб евродан қандай фойдаланиш мумкинлигини ўрганмоқда.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен жорий йилнинг сентябрь ойида Иттифоқ ҳолати тўғрисидаги нутқида: "Биз бутун дунё бўйлаб товарлар, одамлар ва хизматларни боғлайдиган сифатли инфратузилмага сармоя киритмоқчимиз", деган эди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Европа Иттифоқи томонидан илгари сурилаётган "Умумий дарвоза" (Global Gateway) лойиҳаси айнан Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси таъсирини камайтириш учун ўйлаб топилган.
“Бир макон, бир йўл” Хитой ташқи сиёсатининг марказий элементи бўлиб келган: янги йўллар, портлар, темир йўллар ва кўприкларга сармоя киритиш орқали савдо алоқаларини ривожлантириш воситаси ҳисобланади.
Стратегия Осиё, Ҳинд-Тинч океани минтақаси, Африка ва ҳатто Европа Иттифоқининг Ғарбий Болқондаги энг яқин қўшниларига ҳам етиб келди.
Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан “қарз тузоғи дипломатияси” деб аталадиган “йиртқич кредитлар” учун восита сифатида танқид қилинган.
Европа Иттифоқ Хитой билан курашда трансатлантик ҳамкорлари бўлмиш АҚШ ва Буюк Британия билан ҳамкорликка умид қилмоқда. Лекин Глобал тараққиёт марказининг катта илмий ходими Скотт Морриснинг таъкидлашича, бу ерда умумий манфаатлардан кўра кўпроқ рақобатнинг келиб чиқиш эҳтимоли мавжуд. Чунки ўтган йил июнь ойида бўлиб ўтган G7 саммитида АҚШ ўзининг “Яхшироқ дунёни тикланг"( Build Back Better World) ташаббусини эълон қилди.
Охир-оқибат, "Бу кўплаб брендлар бир-бири билан тўқнашадиган сиёсий майдондир", дейди Моррис.
“Умумий дарвоза” ташаббусининг муҳим жиҳати шундаки, бу Хитой билан рақобат қилишдан кўра, капиталга муҳтож бўлган ривожланаётган мамлакатларга фойда келтирадиган молиялаштиришга эришиш имконини беради.
Лойиҳа бугун, 1 декабрь куни Кенгаш томонидан маъқуллангач, уни Урсула фон дер Ляйен тақдим этади.
Достон Искандаров
LiveБарчаси