ЕИ давлатларида суверенитетини сақлаб қолиш учун битта йўл бор – Володин

Олам 9027
image
-

Европа иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг бирдамлик қарорларини қабул қилиш тамойилининг бекор қилиниши ва вето ҳуқуқидан воз кечилиши алоҳида давлатлар ва уларнинг фуқароларининг фикри энди инобатга олинмаслигини билдиради. Ўз суверенитетини сақлаб қолиш ниятида бўлган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг эса блокдан чиқишдан бошқа йўли йўқ. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин шундай фикр билдирди.

“Европада миллионлаб одамлар овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Уларнинг давлатлари ўз суверенитетини буткул йўқотади. Агар бугунги кунда ЕИ таркибига кирувчи давлатлар суверенитетини сақлаб қолишни ва ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилишни истаса, уларда фақат битта йўл қолди – Европа Иттифоқидан чиқиш”, деб ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Володинга кўра, Европарламентнинг Европа Иттифоқини чуқур ислоҳ қилиш бўйича таклифлари “Европа бирлиги барбод бўлаётганини” билдиради. 

“Тасдиқланган қарорлар қаторида биргаликда қарор қабул қилиш тамойилини бекор қилиш ҳам бор. Бошқача айтганда, ЕИ аъзоларининг вето ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф қилинмоқда. Айрим давлатларнинг, демак, уларнинг фуқароларининг фикри энди қабул қилинмайди” дейди Володин.

Унинг таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар жорий этилиши билан боғлиқ вазият Европа Иттифоқи мамлакатларида бу борада бирдамлик йўқлигини кўрсатди.

“Шунинг учун биз йиллар давомида мавжуд бўлган тамойилдан воз кечиб, қарор қабул қилишнинг бошқа шаклларини излаш керак”, деб таъкидлади Давлат Думаси спикери.

У бундай ҳаракатлар Европа Иттифоқига аъзо давлатлар суверенитетидан маҳрум қилади.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, бу ҳолатда “муайян давлат фуқаролари олдида нархлар кўтарилганда, ишсизлик, иқтисодиётдаги муаммолар ҳисобга олинмасдан қабул қилинган қарорлар натижасида ким жавобгар бўлади, деган савол туғилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 263
Рейтинг: 3
t
×