ЕИ давлатлари Хорватияни Шенген зонасига киритишга рози бўлди
Олам
−
08 Декабрь 2022
4057Европа Иттифоқи давлатлари Хорватиянинг Шенген ҳудудига қўшилишини расман маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 8 декабрь куни Бош вазир Андрей Пленкович Twitter’даги саҳифасида ёзди.
“Хорватия ички ишлар ва адолат бўйича кенгаш томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди – 2023 йил 1 январдан бошлаб биз Шенген келишувига аъзо бўламиз”, дейди Пленкович.
Маълумот учун, Шенген ҳудудига ягона чегара назорати тизимига эга 26 Европа Иттифоқи давлати киради. Еврокомиссия 16 ноябрь куни Болгария, Руминия ва Хорватиянинг Шенген ҳудудига қўшилишга тайёрлигини маълум қилди ва Европа Иттифоқи кенгашига ушбу қарорни тасдиқлашни тавсия қилди.
LiveБарчаси