ЕИ давлатлари газни тежашга келишиб олди
Олам
−
26 Июль 2022
3399Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари вакиллари газ истеъмолини 15 фоизга қисқартириш бўйича фавқулодда режа бўйича келишиб олдилар. Бу ҳақда DPA агентлиги дипломатларга таяниб хабар тарқатди.
Агентлик маълумотларига кўра, янги режа бугун, 26 июль куни Брюсселда бўлиб ўтадиган иттифоқ энергетика вазирларининг махсус йиғилишида тасдиқланади.
Дипломатлар DPA агентлигига Европа Комиссияси (ЕК) томонидан таклиф қилинган режага кўра, мамлакатлар 2022 йил 1 августдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга камайтириши кераклигини тасдиқлаган.
20 июль куни ЕК Европа Иттифоқи давлатлари 2023 йил 31 мартгача газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга қисқартириш бўйича режаларни сентябрь ойи охиригача тақдим этиши кераклиги ҳақидаги ҳужжатни эълон қилди. Ҳозиргача Испания, Португалия ва Греция бу таклифга қаршилик билдирган. Лойиҳа блокланиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь