ЕИ аъзоси бўлмаган Туркия, ЕИга аъзо давлатларга ёрдам қўлини чўзди
Олам
−
01 апрел 2020 8081 1 дақиқа
Туркия коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган Италия ва Испания учун тиббий воситалар ортилган ҳарбий транспорт самолётини юборди. Бу ҳақда мамлакат мудофа вазирлиги хабар бермоқда.
"Президентимиз Тойиб Эрдўған кўрсатмаси билан СOVID-19 вирусидан жиддий зарар кўрган Испания ва Италияга тиббий юклар ортилган A-400М самолёти парвоз қилди”, дейилади вазирлик берган хабарда.
Маълумотларга кўра, тиббий юкларга Туркияда ишлаб чиқарилган ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари ва бактериаларга қарши воситалар киради.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга 105 792 нафар одам чалинди. 15 729 бемор шифо топган бўлса, 12 428 киши вафот этди. Испанияда эса 95 923 одам касалликка чалинган бўлса, 19 259 бемор шифо топди. 8464 киши эса инфекция сабаб оламдан ўтди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август