ЕЧЛни ютиш учун асосий номзодлар эълон қилинди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Европа Чемпионлар лигасининг 2022-2023 йилги мавсумида ғалаба қозониш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда “Goal” нашри ёзмоқда.

Бу мавсумда ниҳоят “Манчестер Сити”нинг Европа Чемпионлар лигасида зафар қучиш орзуси амалга ошиши мумкин. Сабаби Эрлинг Холанднинг дунёдаги ҳеч қайси ҳимоя чизиғи тўхта олмайдигандек туюлмоқда.

ЕЧЛни ютиш учун 2-рақамли даъвогар сифатида “Реал Мадрид” эътироф этилган. Бу мавсумда ҳам “Реал”дан кучлироқ жамоалар бордек туюлмоқда. “Манчестер Сити” “қаймоқранглилар”дан аниқ кучли кўринмоқда. Ҳаттоки ПСЖ ва “Бавария” ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Аммо бир ҳақиқатни ёдда тутиш керакки, ЕЧЛдаги исталган жамоа “Реал”га қарши ўйинда қўрқув аралаш ҳис-туйғулар билан майдонга тушади.

Кучли учликка ПСЖ якун ясаб берган. Париж клубининг ҳужум учлиги Месси, Неймар ва Мбаппе ажойиб формада бўлиб турибди. Трио манашу кайфият ва ўйин даражасини мавсум охиригача ушлаб турса, ПСЖнинг рақибларига осон бўлмайди.

“Бавария” 4-ўринга жойлашган. Немис клуби доимий равишда Чемпионлар лигасини ютиш учун фаворитлардан бири сифатида қайд этилади. Роберт Левандовски  “Бавария” тарк этган бўлса-да, унинг ўрни Садио Мане билан муносиб тарзда тўлдирилди. Катта эҳтимол билан чемпион номи мана шу тўрт жамоа ичидан аниқланиши мумкин.

“Goal” талқинига кўра, ЕЧЛда ғалаба қозониш учун асосий номзодлар билан танишинг:

1. “Манчестер Сити” (давлат – Ангилия);
2. “Реал Мадрид” (Испания); 
3. ПСЖ (Франция); 
4. “Бавария” (Германия);
5. “Ливерпуль” (Англия);
6. “Наполи” (Италия);
7. “Челси” (Англия);
8. “Барселона” (Испания);
9. “Боруссия Дортмунд” (Германия);
10. “Интер” (Италия).

Аввалроқ, дунёнинг энг қиммат таркибга эга клублари эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг