ЕЧЛда ғалабага ҳақли эдик – Муҳаммад Салоҳ
Спорт
−
11 июн 2022 3810 1 дақиқа
Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” клубининг ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоаси Европа Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонишга ҳақли бўлганини айтди. У бу ҳақда “France Football” нашрига берган интервьюсида сўз очган.
“Биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бизда кўпроқ имкониятлар бўлди. Менда 2-3 та яққол имконият бор эди, аммо Тибо Куртуа ақл бовар қилмайдиган сейвларни амалга оширди. Ҳа, бу ғолиблик Куртуанинг хизматлари эди. Мана шундай қаҳрамонликлари учун "Реал Мадрид" у билан шартнома имзолаган. 2022 йил 29 май Тибонинг оқшоми эди”, деган мисрлик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер лигасининг ўтган мавсумида "қизиллар" 38 ўйинда 92 очко тўплади ва мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Юрген Клопп жамоаси ўтган мавсумда Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритди. Чемпионлар лигаси финалида эса “Ливерпуль” “Реал Мадрид”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август