ЕЧЛда ғалаба қозониш вақти келди – Мбаппе
Спорт
−
06 Январь 2022
2613ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумда UEFA Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш нияти бор эканини маълум қилди.
“Биз тайёр бўлишимиз керак. Бунинг вақти келди. Мавсумнинг энг муҳим қисмида турибмиз. Албатта, биз олдинга қадам ташламоқчимиз. Икки йилдан бери финал ва ярим финалга чиқяпмиз. Аммо эндиликда ғалаба қозонишни истаймиз”, дейди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг 1/8 финалида ПСЖ Мадриднинг “Реал” клуби билан тўқнаш келади. Мбаппе эса нимчорак финал ўйинларидан сўнг, “Реал” билан шартнома имзолаши мумкин.
Маълумот учун, 23 ёшли Килиан 2017 йилда “Монако”дан ПСЖ сафига келиб қўшилган. Ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда Мбаппе Франция 1-лигасининг 17 та ўйинида қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у UEFA Чемпионлар лигасида 4 марта, Франция кубогида эса рақиблар дарвозасини 5 маротаба ишғол этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь