ЕЧЛ клубларнинг чемпионлик имкониятлари янгиланди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) ғолиблигига асосий даъвогар. Бу ҳақда статистикалар билан шуғулланувчи “Opta” портали хабар берди.

Портал Гвардиола шогирдларини мусобақа асосий фаворити ҳисоблаб, ғалаба қозониш эҳтимолини 28,3 фоизга баҳолади. Чорак финалдаги “Ман Сити”нинг рақиби “Реал” эса турнирни ютиш учун иккинчи даъвогар сифатида қайд этилмоқда. Фоиз кўрсаткичида мадридликлар имконияти 15 га тенг. Кучли учликда ПСЖ клуби бўлиб, уларнинг чемпионлик имконияти 14,7 фоиз этиб кўрсатилган.

Маълумот учун, ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” хисобланади. “Шаҳарликлар” ўтган йили финалда Миланнинг “Интер” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор мусобақа бош совринига эга чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕЧЛ ўйинларида ИШИД терактлар уюштирмоқчи эканлиги хабар қилингнади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг