ЕЧЛ: Карим Бензема “Челси”ни тиз чўктирди. “Вильярреал”дан сенсацион ғалаба

Спорт 3300
image

Кеча, 6 апрель оқшомида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал баҳслари дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг “Реал” клуби Лондоннинг “Челси” жамоаси меҳмони бўлди ва Карим Бенземанинг феноменал ўйини эвазига 3-1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Натижада, жавоб учрашуви олдидан “лос бланкос” ярим финал томон улкан қадам ташлади.

Куннинг иккинчи ўйинида “Вильярреал” ўз уйида кутилмаганда Германиянинг “Бавария” клуби мағлубиятга учратди. “Бавария” қанчалик ҳаркат қилмасин 8 дақиқада Данжума томонидан киритилган голга жавоб қайтаришнинг уддасидан чиқмади. Аксинча, “Вильярреал”да яна бир нечта гол уруш учун имконият вужудга келди, бироқ улар ҳам вазиятларни кўкка совиришди.

"Челси" Англия – "Реал" Испания
"Стэмфорд Бриж"

Голлар: 0:1 – 21 Бензема, 0:2 – 24 Бензема, 1:2 – 40 Хавертц, 1:3 – 46 Бензема.

"Челси" – Менди, Джеймс, Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен (Ковачич, 46), Аспиликуэта, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Канте (Зиеш, 46), Пулишич (Лукаку, 64), Маунт, Хавертц.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао (Начо, 64), Менди, Модрич, Кроос (Камавинга, 74), Каземиро, Вальверде (Себальос, 86), Бензема (Бэйл, 86), Винисиус Жуниор.
Огоҳлантиришлар: Милитао (14), Рюдигер (19).

“Вильярреал” – “Бавария”  1-0
"Эстадио де ла Серамика»

Гол: 1:0 – 8 Данжума.

“Вильярреал” – Рульи, Фойт (Орье, 81), Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Ло Чельсо, Коклен (Педраса, 59), Капу, Парехо, Жерар Морено, Данджума (Чуквуэзе, 81).

“Бавария”– Нойер, Павар (Зюле, 71), Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Гнабри (Сане, 62), Киммих, Мусиала, Мюллер (Горетцка, 62), Левандовски, Коман.
Огоҳлантириш: Эступиньян (74).

Маълумот ўрнида, 5 апрель куни чорак финал доирасидаги дастлабки икки ўйин ўтказилганди. Унда “Манчестер Сити” “Атлетико”ни 1-0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Ливерпуль” “Бенфика”ни 3-1 ҳисобида таслим қилган эди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.2
t
×