ЕЧЛ формати ўзгариши мумкин

Спорт

image

Европа футбол клублари ассоциацияси Европа Чемпионлар лигаси мусобақасини 2024/25 мавсумдан бошлаб янгича форматда ўтказишни таклиф қилмоқда.

ECA ғояси бўйича, Чемпионлар лигаси – саралаш босқичи ўтказилмайдиган ёпиқ турнир бўлиши ва бу мусобақада фақат аввал муваффақиятга эришган жамоалар иштирок этиши керак бўлади. 

Таклифга кўра, учрашувлар дам олиш кунлари ўтказилади ва ҳар бир гуруҳда 4тадан эмас, 8тадан жамоа бўлади. Бу ҳар бир жамоага 6та эмас, 14та учрашув ўтказиш имконини беради.

Бу формат ҳозирча тасдиқлангани йўқ. Лекин янги ғояларни синовдан ўтказишни хуш кўрадиган УЕФА бунга бефарқ бўлмалиги мумкин. Негаки, ўйинлар сони икки баробардан ҳам кўпайиши ва ўйинларнинг дам олиш кунлари ўтказилиши натижасида, ташкилотда ЕЧЛ транслятциясини 3 миллиард долларга эмас, бундан анча баланд миқдорда сотиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ ECA

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг