ЕЧЛ 3-тур баҳслари якунига етди. Натижалар билан танишинг

Спорт 4557
image

Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган барча баҳслар якунига етди. Қуйида кеча, 4 ноябрь куни ўтказилган ўйинларнинг ҳисоблари билан танишишингиз мумкин

E гуруҳи

“Челси” - “Ренн” 3:0

“Челси” ўз майдонида “Ренн”ни қабул қилди. Лондондаги ўйин майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида ўтди. Шу куни “аристократлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни Тимо Вернер ва Тэмми Абрахам киритди.

“Севилья” - “Краснодар” 3:2

“Севилья” ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилди. Испаниядаги ўйин голларга бой бўлди. Якунда 3:2 ҳисобида майдон эгалари ғолиб чиқди. “Севилья”нинг голларини Иван Ракитич ва Юссеф Эн-Несири киритди, “Краснодар” сафида Магомед-Шапи Сулейманов ва Маркус Берг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

F гуруҳи

“Зенит” - “Лацио” 1:1

“Зенит” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилди. “Газпром Арена”да кечган ўйинда кучлар тенг келди – 1:1. Мезбонлар сафида Александр Ерохин, меҳмонлар сафида эса Фелипе Кайседо гол муаллифи бўлди.

“Боруссия” Дортмунд - “Брюгге” 0:3

“Боруссия” Дортмунд сафарда “Брюгге” меҳмони бўлди. Торган Азар ва Эрлинг Холанд томонидан киритилган голлар якунда немис грандига 0:3 ҳисобида ғалаба келтирди.

G гуруҳи

“Барселона” – “Динамо Киев” 2:1

“Барселона” Камп Ноуда “Динамо Киев”ни қабул қилди. Учрашувда каталонияликлар украинларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалаба билан “Барса” ҳисобидаги очколар 9 тага етди ва биринчи даврани 100 фоизлик натижа билан якунлаши маълум бўлди.

“Ференцварош” – “Ювентус” 1:4

Учинчи турнинг яна бир ўйини “Ференцварош” ва “Ювентус” ўртасида бўлиб ўтди. Ўйинда туринликлар 1:4 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлаг киритди.

Ушбу ғалаба орқали "кекса сеньора" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва “Барселона”ни қувишда давом этадиган бўлди. 

H гуруҳи

“РБ Лейпциг” – ПСЖ 2:1

Франция грантини қабул қилган “Лейпциг” мураккаб баҳсда 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, Ди Мариянинг тезкор голи билан олдинга чиқиб олган парижликлар, кейинчалик ўз дарвозасидан 2 та гол олиб чиқишга мажбур бўлди. Кристофер Нкунку кучли зарбаси билан тарози паллаларини тенглаштирган бўлса, Эмиль Форсберг пенальтидан жамоасига 3 очко келтирган голни киритди.

Эътиборлиси, меҳмонлар сафида Идрисса Гейе ҳамда Преснель Кимпембе иккитадан сариқ карточка ишлаб олиб, майдондан четлатилди. Шунингдек, 16-дақиқада Анхель Ди Мария пенальтидан гол ура олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

“Истанбул Бешекшехир” – “Манчестер Юнайтед” 2:1

Туркияда меҳмон бўлган манкунианликлар 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўйиндаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Дастлаб Денба Ба ва Вишча мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, тайм сўнггида Марсьяль ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иккинчи таймда эса жамоалар айтарли хавфли вазият ташкил қилишмади. Мағлубиятга қарамасдан МЮ 3 турдан сўнг олти очко тўплаб гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3
Теглар
t
×