Яшнободдаги подстанцияда авария. Вазир ўринбосари воқеа жойига етиб борди

Local

image

Бугун, 30 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Ҳосилот” подстанциясида носозлик юзага келди. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев носозлик бартараф этилаётган жойга етиб борди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Ушбу подстанция Миробод туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди. Носозлик натижасида Миробод туманининг Фитрат, Янги Замон, Иноқобод, Файзабод, Эски Отчопар ва Оқбилол кўчаларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

“Ҳозирда аварияга қарши махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланади ва электр энергияси таъминоти тикланади. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.


Tags

Rate Count

166

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends