Яшнобод туман судининг судья ёрдамчиси 21 ёшида вафот этди
Жамият
−
30 Сентябрь 2020 42841 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг судья ёрдамчиси Шахбоз Турғунбоев 21 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати хабар бермоқда.
У 1999 йилнинг 31 август куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2017 йилда 2-Тошкент юридик коллежини тамомлаган.
2018 йил 3 майдан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг судья ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Хабарда марҳумнинг вафоти сабаблари айтилмаган.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Live
Барчаси