“Яшил макон”да 2 млн дан ортиқ кўчат экилмасада, ҳисоботга киритилгани аниқланди
3-саҳифа
−
05 Июль 2023
5151“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ экилмаган кўчат ҳисоботга қўшиб ёзилган. Бу ҳақда Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Навоийда 959 минг, Тошкент вилоятида 564 минг, Фарғонада 465 минг ва Қашқадарё вилоятида 227 минг туп кўчатни қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган.
Бундан ташқари, 1 миллион 800 минг туп кўчатларни сақлаш ва парвариш қилиш учун тегишли масъуллар белгиланмаган. Унинг қайд этишича, энг ачинарли аҳвол Фарғона вилоятида бўлиб, 415 минг туп кўчатга масъул тайинланмаган. Шунингдек, Тошкент вилоятида 355 минг, Сурхондарёда 331 минг, Бухорода 146 минг ва Қорақалпоғистон Республикасида 136 минг туп экилган дарахтлар эътиборсиз қолдирилган.
Суғориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчатлар экилишига ҳам йўл қўйилган.
“Яна битта катта муаммомиз бу ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб дарахт ва буталарнинг мос турлари танланмасдан жанубий ҳудудларда ўсувчи ўсимликларни шимолий ҳудудларга ёки аксинча шимолий ҳудудларга мослашмаган ўсимликларни жанубий ҳудудларга экилишига йўл қўйилган”, дейди вазир.
Шу билан бирга у экилган кўчатларни суғориш ва парваришлаш юзасидан 10 минг 961 та кўрсатма берилганини, кўрсатмаларни бажармаган 753 нафар шахсга нисбатан 1 миллиард 156 миллион сўм жарималар қўлланган.
LiveБарчаси