Яшаш учун яроқли икки юлдузли сайёралар аниқланди

Бу қизиқ

image

Бирлашган Араб Амирликлари ва АҚШ олимлари қайси жуфт юлдузли сайёралар тизимлари яшашга яроқли планеталарга эга бўлишини аниқладилар. Астрономларнинг топилмалари “Frontiers in Astronomy and Space Sciences” журналида чоп этилган. Илмий ишлар ҳақида “Science Alert” хабар беради.

Тадқиқотчилар Kepler космик телескопи томонидан тўққизта – Kepler-16, Kepler-34, Kepler-35, Kepler-38, Kepler-64, Kepler-413, Kepler-453, Kepler-1647 ва Kepler-1661 сайёра тизимида тўпланган маълумотларни таҳлил қилдилар. Бунда юлдузнинг вазни, ёруғлиги ҳамда экзопланетанинг тизим қуёшидан қанчалик узоқдалиги инобатга олинган.

Маълум бўлишича, кўриб чиқилган аксар тизимларда гигант сайёраларнинг борлиги у ерда яшаш мумкин бўлган планета борлигидан далолат беради. 

Хусусан, Kepler-16 ва Kepler-1647 таркибида улкан газ гигантлари мавжуд. Аммо улар яшашга яроқли барқарор муҳитни яратиш учун ноқулай жойлашган. Бироқ Kepler-34, Kepler-35, Kepler-38, Kepler-64 ва Kepler-413 яшаш учун яроқли сайёраларга эга бўлиш эҳтимоли юқори. 

Бироқ, бир чеклов мавжуд, бу – экзопланета орбитасининг барқарорлиги. Агар сайёра яшашга яроқли зонани тарк этса, унинг океанлари қайнаб кетиши ёки атмосфера билан бирга музлаши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил олдин NASA атмосфера ва структураси ҳам ерга ўхшаш сайёра борлигини маълум қилганди. Бу айнан Кеплер-452б планетаси эди. У Ер каби ўзининг юлдузи атрофида айланади. Янги кашф қилинган сайёранинг ҳажми Ерникидан 60 фоиз катта эди. Ўша вақтда уни мукаммалроқ ўрганиш учун керакли техникаларнинг мавжуд эмаслиги тадқиқот ишларини бироз кечиктирган.

Камола Амирова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг