Яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинди. Тошкент энг қуйи ўринда

Олам

image

Гонконг, Париж ва Цюрих 2020 йилда коронавирус пандемияси шароитида яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида етакчилик қилди. Рейтингни Британиянинг Economist Group компаниясининг тадқиқотчилар гуруҳи томонидан тузилган.

Мутахассислар дунёдаги 133 та йирик шаҳарлардаги 140 га яқин товар ва хизматлар нархини таҳлил қилиб чиққан. Энг қиммат шаҳарлар ўнталигига бир неча йиллар давомида биринчи ўринни эгаллаб келган Сингапур, шунингдек, Тель-Авив, Осака, Женева, Нью-Йорк, Копенгаген ва Лос-Анжелес ҳам кирган.

Мутахассислар ўрганган 133 та шаҳар орасида Олма-ота, Каракас, Лусаку, Тошкент ва Дамашқ яшаш учун энг арзон кентлар деб топилган ва сўнгги поғонани эгаллаган.

Ҳисоботда таъкидланишича, мутахассислар ўрганган товарлар нархи ўтган йилдагига нисбатан 0,3 фоизга қимматлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг шаҳар

Баҳолаганлар

746

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг