Ярим йил ўтиб: Си Цзиньпин яна Путин билан мулоқот ўтказмоқчи
Олам
−
13 Декабрь 2021
4999Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин жорий йилнинг 15 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан видеоалоқа орқали суҳбатлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин хабар берган.
“15 декабрь куни Си Цзиньпин Владимир Путин билан видеоконференция форматида учрашади”, дейилган дипломат баёнотида.
Кремлга кўра, музокаралар мавзуси келажакда ҳамкорликни ривожлантириш бўлади.
“Россия-Хитойнинг 2021 йилдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма иш натижалари сарҳисоб қилинади ва ҳамкорликнинг истиқболдаги устувор йўналишлари муҳокама қилинади”, дейилган хабарда.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, етакчиларнинг бундан олдинги учрашуви ҳам онлайн тарзда ўтказилган. У жорий йилнинг 28 июнь куни бўлиб ўтган ҳамда Россия ва Хитой ўртасида имзоланган Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг 20 йиллигига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, Си Цзиньпин жорий йилнинг 15 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден билан онлайн учрашув ўтказганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь