Японлар ёқилғиси тезак бўлган ракета кашф этди (видео)

Технология

image

Япониянинг Interstellar Technologies компанияси чорва гўнгидан олинадиган ёқилғи – суюлтирилган биометанда ишлайдиган ўзига хос дизайндаги ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

Гап шундаки, Interstellar Technologies ўзининг ZERO ракетасини 2024 йил январь ойида коинотга учиришни режалаштирган. Ушбу муддатга қадар олимлар ракета учун махсус двигателни ишлаб чиқиши ва синовдан ўтказиши керак эди. Улар ушбу вазифанинг уддасидан чиқди. Компания баёнотига кўра, двигателни синовдан ўтказиш жараёнида ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. 

Маълумот учун, Interstellar Technologies хусусий компанияси келажакда ўта кичик сунъий йўлдошларни орбитага чиқариш учун мўлжалланган ихчам ракеталарни тижорий мақсадларда ишлаб чиқармоқчи. Компания 2021 йилда ўзининг 2 та MOMO ракетасини фазога муваффақиятли учирганди. Аммо муваффақиятсизликлар ҳам йўқ эмас. Бугунга қадар компания носозликлар сабаб кетма-кет тўртта ишини кўнгилдагидек якунлай олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиянинг “Garuda Indonesia” авиакомпанияси Boeing B737-800 NG самолётларида, таркибида 2,4 фоиз пальма ёғи бўлган янги ёқилғини синовдан ўтказганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ракета Японлар тезак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг