Японияда янги ҳукумат тузилди

Олам 4174
image

Бугун, 10 август куни Япония ҳукумати ва ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) раҳбарияти таркибида ўзгаришлар рўй берди. 

Янги Вазирлар Маҳкамаси ўтган йилнинг кузида ҳукмрон ЛДП бошқарувига келган Бош вазир Фумио Кисида учун иккинчиси бўлди.

Япония ҳукумати бош котиби Хироказу Мацуно Токиода мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилди. 

Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари Ясукадзу Хамада бўлди, у 2008-2009 йилларда ушбу лавозимда фаолият юритган. Собиқ Мудофаа вазири Нобуо Киси Бош вазирнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. 

Ҳозиргача коронавирусга қарши кураш бўйича масъул бўлиб келган ва ўтмишда Иқтисодий ривожланиш вазири лавозимида ишлаган Ясутоси Нисимура Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири, Россия билан иқтисодий ҳамкорлик учун масъул вазир бўлган.

Ҳукмрон Либерал-демократик партия сиёсий кенгаши раҳбари Санаэ Такаити Иқтисодий хавфсизлик вазири этиб тайинланган. Энди унинг лавозимини шу пайтгача Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири лавозимида ишлаб келган Коити Хагиуде эгаллаган. Япония собиқ Ташқи ишлар ва мудофаа вазирлиги раҳбари Таро Коно Рақамлаштириш вазири этиб тайинланган.

Ички ишлар ва коммуникациялар вазири лавозимини Бош вазирнинг маслаҳатчиси бўлган Минор Терадага эгаллаган. Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига яна Кацунобу Като тайинланган.

Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси, Молия вазири Сюнъити Судзуки, Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно ва Иқтисодий тикланиш вазири Дайсиро Ямагива, шунингдек Коронавирусга қарши кураш штабига раҳбарлик қиладиган ва стартапларни илгари суриш учун масъул бўлганлар ўз лавозимларини сақлаб қолган. Давлат ерлари, транспорт, инфратузилма ва туризм вазири Тэцуо Сайто ҳам ўз лавозимида қолган.

Коити Тани Давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбари ва табиий офатларнинг олдини олиш вазири бўлган. Адлия вазири лавозими Ясухиро Ханасига берилган. Кэйко Нагаока Япония таълим вазири этиб тайинланган. Тэцуо Номура Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазирлигини бошқаради. Ҳудудларни шакллантириш ва ривожлантириш вазири лавозимини Наоки Окада эгаллаган.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Акихиро Нисимура. Либерал-демократик партия раҳбариятида ЛДП раиси ўринбосари Таро Асо ва партия бош котиби Тосимицу Мотэги ўз лавозимларини сақлаб қолган. Бугун янги вазирлар маҳкамаси аъзолари Япония императори Нарухито томонидан ўтказилган тасдиқлаш маросимидан сўнг ўз лавозимларига киришади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 август куни Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. 

Ҳукумат таркибига ўзгартириш киритиш жорий йилнинг сентябрь ойининг бошида кутилган эди, аммо Кисида Японияда иқтисодий муаммолар кўпайиб бораётгани сабабли буни ҳозир қилишга қарор қилган. Хусусан, “янги капитализм” иқтисодий концепциясини тарғиб қилишни жадаллаштириш режалари, озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши ҳукумат истеъфосининг бош омили бўлган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 3.2
t
×