Вирус блокаторлар самарасиз экани исботланди

Технология

image

Япония истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси коронавирусга йўлиқмаслик учун бўйинга тақиш керак бўлган “вирус блокаторлари” самарасиз деган хулосага келди. Бу ҳақда РИА Новости NHK телеканалига таяниб хабар берди. 

Блокаторнинг самарали экани ҳақидаги гап ҳеч қандай асосга эга эмаслиги таъкидланди.

"TOA Industry Co.Ltd." февраль ойида ўз веб-сайтида коронавирус инфекциясини олдини олиш воситаси сифатида блокатор ҳақида маълумот жойлаштирган эди.

Экспериментлар натижалари бўйича компания томонидан берилган маълумотлар жуда чекланган бўлиб чиқди. Уларнинг тақдимоти фақат ёпиқ ҳудудларда ўтказилган. 

Япония истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси блокаторларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчиларни чалғитади деган фикрга келди.

Блокаторларни тарғиб қилган компания афсусда эканини билдирди. Ишлаб чиқарувчи “расмий процедуралар орқали адолат” ўрнатишга ваъда берди.

Маълумот учун, Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келгач, мамлакатда айнан япон махсулоти бўлган вирус блокаторлар оммалашиб кетди. Ҳатто Ҳукумат аъзолари ҳам уни тақиб юришни канда қилмай қўйганди. Фойдали экани исботланмаган вирус блокаторлар Ўзбекистонда анчайин қиммат нархларда сотилаётганди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг