Японияда тунец балиғи 1,3 миллион долларга сотилди (видео)

Бу қизиқ

image

Оғирлиги 276 кг бўлган кўк рангли оркинос Япониянинг Токио шаҳридаги машҳур балиқ бозорида ўтказилган йилнинг биринчи аукционида 207 миллион иенага (ҳозирги курс бўйича 1,3 миллион доллар) сотилди. Бу ҳақда “Kyodo News” хабар берди.

Бу шундай аукционлар тарихидаги иккинчи натижа бўлди – мутлақ рекорд 1999 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда оркинос бир ярим баравар қимматроққа кимошди савдосига қўйилган эди.

“Kyodo News” агентлигининг хабар беришича, бу кимошди савдосида қўлга киритилган рекорд даражадаги иккинчи энг юқори суммадир. 2019 йилда кўк рангли оркиноснинг 2,1 миллион долларлик эквиваленти сотиб олинган – бу рекордлар бошланган 1999 йилдан бери қайд этилган энг юқори нарх.

“Балиқ сигирдек семиз эди”, дейди 73 ёшли балиқчи Масаҳиро Такеучи.

Оркинос Шимолий Аомори префектураси ҳудудида ушланган. Ресторан саноати вакиллари орасида йилнинг биринчи аукционида асосий лотни сотиб олиш муваффақиятли бизнес юритишга ёрдам беради, деб ишонилади. Бундан ташқари, у энг қиммат балиқни татиб кўриш учун навбатда турган мижозларни жалб қилади. Илгарилари савдо машҳур Цукидзи бозорида бўлиб ўтган. У тугатилгандан сўнг, Тоёсу бозори кимошди савдоси ўтказиладиган жойга айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ деворга скотч билан ёпиштирилган банандан иборат асар Sotheby’s аукционида 6,2 миллион долларга сотилганди. Италиялик рассом Маурицио Каттелан томонидан яратилган “Комедиант” асари 2019 йилда Маямидаги Art Basel кўргазмасида илк бор намойиш этилган ва санъат оламини ларзага солган. У шунчалик катта оломонни жалб қилганки, хавфсизлик ва бошқа экспонатларни ҳимоя қилиш мақсадида кўргазмадан олиб ташланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония аукцион Токио тунец балиғи Масаҳиро Такеучи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг