Японияда цунами хавфи: 181 минг киши эвакуация қилинмоқда

World

image

Филиппиндаги зилзиладан сўнг Японияда 181 минг кишини эвакуация қилиш эълон қилинди. Мамлакат жануби-шарқида цунами ҳақида огоҳлантириш амал қилмоқда. Бу ҳақда NHK хабар берди.

Фавқулодда вазиятларда қутқарув хизмати вазифасини бажарувчи Умумиллий ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кўра, ушбу чоралар олтита префектура аҳолисига дахлдор. Эвакуация Ибараки, Миэ, Коти, Миядзаки, Кагосима ва Окинава префектураларида эълон қилинган.

Мамлакат жануби-шарқида цунами ҳақида огоҳлантириш ҳам амал қилмоқда. Прогнозларга кўра, Япония соҳиллари яқинида тўлқин баландлиги бир метргача етиши мумкин. Таъсир зонаси мамлакатнинг Тинч океани соҳилларининг сезиларли қисмини – жанубий ҳудудлардан тортиб, Токио яқинида жойлашган Тиба префектурасигача бўлган ҳудудларни қамраб олиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда зилзила содир бўлгани, шундан сўнг минтақада соҳилбўйи ҳудудлари учун эҳтимолий оқибатлар туфайли эҳтиёт чоралари кўрила бошлагани хабар қилинган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends