Японияда Синдзо Абэнинг давлат дафн маросими ўтказилди

Олам

image

Бугун, 27 сентябрь куни Токио марказидаги “Ниппон Будокан”  марказида Япония собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Дафн маросимини Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно очиб, бир дақиқалик сукут сақланди. Ундан сўнг, Бош вазир Фумио Кисида, парламентнинг ҳар икки палатаси ва Олий суд раҳбарлари сўзга чиқишди.

Маълумотларга кўра, Абэ билан хайрлашиш учун 4000 дан ортиқ одам,  жумладан, 700 га яқин хорижий делегатлар келди. Улар орасида АҚШ вице-президенти Камала Харрис, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Австралия Бош вазири Энтони Албанезе, Сингапур Бош вазири Ли Сян Лун, Европа кенгаши раиси Чарльз Мишель, Жанубий Корея Бош вазири Хан Деок Су, Миллий қўмита вице-президенти бор. Маросимда Россия томонидан РФ Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой иштирок этмоқда.

Тадбир ўтказилиши учун сарфланадиган маблағ давлат ғазнасидан тўланганишидан норози бўлан баъзи аҳоли қатламлари Токиода намойиш ўтказди. Улар тадбир ўтказилишига қаршилик қилиб, Абэнинг мамлакат ривожи учун ҳисса қўшмаган деган фикрларни билдирди.

Абэга суиқасд

Жорий йилнинг 8 июль куни Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ кўчадаги чиқиши давомида отиб кетилди. 41 ёшли япониялик Тетсуя Ямагами қўлбола ўқотар қурол билан уни икки марта отиб ташлади. Абэ қутқарув вертолётида шифохонага етказилди. Шифокорлар унга қон қуйишди ва бир неча соат давомида унинг ҳаёти учун курашдилар. Собиқ Бош вазир 67 ёшида вафот этди.

12 июль куни Токиодаги Зожожи ибодатхонасида оила аъзолари, яқин дўстлари ва ҳамкорлари учун шахсий буддист дафн маросими бўлиб ўтди. Абэнинг жасади кремация қилинди.

​​​​​​Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг