Японияда кучли ёмғир сабаб оммавий эвакуация бошланди

Олам

image

Япония жануби-ғарбида бир неча кундан бери кучли ёмғир ёқмоқда. Кучли ёмғир сабаб мамлакатнинг тўртта шаҳрида 1,7 миллион аҳолини эвакуация қилиш зарурати туғилган. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Маълум бўлишича, Фукуока, Сага, Нагасаки, Хиросима шаҳарлари аҳолиси энг юқори даражадаги хавф ҳақида огоҳлантириш олди. Ҳокимият фуқароларга “ҳаётингизни қутқаринг!” деган аниқ бир буйруқ билан чиққан.

Табиий офат оқибатида ҳозирча бир киши вафот этган, икки киши билан кўчкидан кейин алоқа ўрнатишнинг иложи бўлмаган.

Қайд этилишича, NHK жамоат телеканали барча телекўрсатувларни бекор қилиб, фақат атмосферадаги ўзгаришлар, об-ҳаво маълумоти прогнозлари ва маҳаллий маъмуриятларнинг эвакуация эълонлари ҳақидаги маълумотларни узатмоқда.

Маълумот ўрнида, Японияда бир неча кундан буён кучли тайфун ҳаракат қилмоқда. Мамлакат жануби-ғарбий қисмидаги бир қатор вилоятларда сўнгги икки кун ичида 500-700 мм ёғингарчилик қайд этилган. Шунингдек, Сага шаҳрида 769 мм ёғин ёғган.

Мутахассислар аҳолини сув тошқини ва кўчкилар хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг