Японияда кучли қор бўронидан огоҳлантирилди

Олам

image

Бугун, 10 февраль куни Япония метеорология бошқармаси Токио ҳудудида кучли қор бўронидан хавфидан огоҳлантирди. Ёғингарчилик кун давомида кузатилиб, мамлакатнинг асосий Хонсю ороли жанубий қирғоғининг кенгроқ ҳудудларига ҳам чўзилиши мумкин. Бу ҳақда бошқарма маълумотига таяниб, ТАСС хабар берди.

Бундай огоҳлантириш ўтган йилнинг январь ойидан бери биринчи марта эълон қилинмоқда. Маълумотларга кўра, кун давомида Токиода 10 сантиметрдан ортиқ қор ёғади, бу эса транспортлар ҳаракатида жиддий қийинчиликларга олиб келиши мумкин. 

Токиода қор ёғиши кучайгани сабабли тезюрар автомобиль йўлларининг ҳудудлари тўсиб қўйилган. Пойтахтдан Хонсю оролининг шимоли-шарқига олиб борувчи тезюрар темир йўл линиясининг айрим участкаларида ҳам ҳаракат тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг