Японияда COVID-19 туфайли аҳолига қарийб 16 млрд доллар тарқатилади

Олам

image

Япония ҳукумати аҳолига COVID-19 пандемиясида ёрдам бериш учун 1,8 триллион иена (тахминан 15,8 миллиард доллар) ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий “Yomiuri” нашрига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Япония ҳукумати ушбу тўловларни 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига киритган. 174 АҚШ доллари миқдоридаги ёрдам пластик карта кўринишидаги шахсий гувоҳномага эга бўлган барча резидентларнинг ҳар бирига берилади.

Бундай ҳолда, пул олишнинг шарти фуқаронинг ушбу карталардан тиббий суғурта сифатида фойдаланишга розилиги бўлади ва улар ҳам банк ҳисобига боғланган бўлиши керак. Шундай қилиб, расмийлар ягона идентификация карталарининг машҳурлигини оширмоқчи. Айни пайтда японияликларнинг атиги 39 фоизи улардан фойдаланади.

Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери Японияда 1 726 555 кишида коронавирус аниқланган. 18 355 киши эса ушбу касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг