Японияда аниме студиясига ўт қўйган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Олам

image

Японияда 45 ёшли Синдзи Аобуни 2019 йилда Kyoto Animation студиясига ўт қўйганликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда “The Japan Times” хабар берди.

Анимени ишлаб чиқарувчи Kyoto Animation студиясида ёнғин 2019 йил 18 июль куни содир бўлган. Аобу бинога бензин сепиб, уни ёқиб юборган. Ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, яна 32 киши тан жароҳати олган.

Эркак компаниянинг йиллик танловида унинг ишини рад этганидан сўнг, студия унинг ғояларини ўғирлаганини даъво қилган. “The Japan Times”нинг қайд этишича, студия судланувчининг бирон бир ишини плагиат қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

“Аобу қотиллик, қотилликка уриниш ва ўт қўйишда айбланган”, деб эслайди The Guardian.

Ҳимоя томони Аобунинг ўт қўйиш вақтида ақлдан озганини тушунтириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Суд эса эркакнинг ақли расо эканини аниқлаган.

Аобу ўт қўйишдан ўн ой ўтиб ҳибсга олинган, чунки у ўзи ҳам ёнғинда жароҳат олган ва қаттиқ куйган. Аобу ҳукмга ногиронлар аравачасида олиб келинган.

2023 йил декабрида бўлиб ўтган суд мажлисида эркак қурбонларнинг оила аъзолари ва жабрланганлардан кечирим сўраган. Бундан ташқари, у бунчалик кўп одам ўлишини ўйламаганлигини айтган.

“The Japan Times”нинг ёзишича, Kyoto Animation студиясидаги ёнғин Япониядаги энг даҳшатли қирғинлардан биридир.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Япония аниме

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made