Японияда 47 йил ноҳақ қамоқда ўтирган эркакка товон пули тўланди

Олам

image

Япониянинг Сидзука префектураси округ суди 47 йилдан ортиқ ноҳақ қамоқда ўтирган ва кейинчалик оқланган 89 ёшли Ивао Ҳакаматага тахминан 217 миллион иена (тахминан 1,44 миллион доллар) товон тўлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Mainichi” хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳакамата 1966 йилда Сидзуока префектурасида тўрт кишидан иборат оилани ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Аммо 2024 йил октябрь ойида ўтказилган такрорий суд жараёнида у оқланган. Суд тергов органлари далилларни сохталаштирганини аниқлаган.

Жабрланувчининг адвокати Ҳакамата 47 йил ва 7 ой давомида ноҳақ ҳибсда сақланганини таъкидлади. У товон пули талаб қилиб, 2025 йил январь ойида судга мурожаат қилган. Баёнотда эркак ҳали ҳам қамоқ жазосидан азият чекаётгани айтилган.

Суд товон тўлаш талабини қабул қилган, эркак тахминан 33 йил ўлим жазосини кутиб, “ғоят кучли” руҳий ва жисмоний азоб-уқубатларни бошдан кечиргани таъкидланган. Ҳакаматага суд томонидан белгиланган товон миқдори Япония тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Сидзуока префектураси ва миллий ҳукуматга қарши даъво қўзғатишни ҳам режалаштирмоқда. Япониялик фуқаронинг адвокати суднинг товон тўлаш ҳақидаги қарорини шарҳлар экан, ҳокимият вакиллари “200 миллион иена билан қоплаб бўлмайдиган жиноят” содир этганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония қамоқ эркак товон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг