Японияда 27 киши ёнғинда ҳалок бўлди
Олам
−
17 Декабрь 2021
3123Япониянинг Осака шаҳрида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 27 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Kyodo” хабар бермоқда.
Ёнғин шаҳар вокзали яқинида жойлашган бинонинг тўртинчи қаватида бошланган. Фавқулодда хизматлар ёнғин ҳақида соат 10:20 да хабар топган ва 25 дақиқадан сўнг у ўчирилган.
Агентлик маълумотларига кўра, 27 кишининг “юрак ва ўпкаси тўхтаб қолган”. “Reuters”нинг аниқлик киритишича, Японияда шифокорнинг расмий хулосасидан олдин ўлим ҳолатини шу тарзда тасвирланади.
LiveБарчаси