Япония яқинида кема чўкиб кетди

Олам

image

Кеча, 24 январь куни Гонконгдан йўлга чиққан “Жинтиан” кемаси Япония жануби-ғарбий қисмидаги денгизда чўкиб кетди. Кемадаги 22 нафар экипаж аъзосининг 9 нафари бедарак йўқолган. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, ёғоч олиб кетаётган кеманинг ағдарилиб кетишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Соҳил хавфсизлик хизмати вакилининг айтишича, маҳаллий вақт билан соат 23:15 атрофида фалокат сигнали олинган пайтда шамол кучли бўлган. Шундан сўнг соҳил хавфсизлик хизмати зудлик билан Нагасаки шаҳри ғарбида жойлашган патрул кемалари ва самолётларидан ёрдам сўраган. Бироқ ёрдам етиб боришга улгирмасдан, соат 2:46 да кема чўкиб кетган.

Манбага кўра, экипаж аъзоларининг барчаси Хитой ва Мьянма фуқаролари бўлган. Кемада қутқарув қайиқлари бўлганлиги эса ҳозиргача тасдиқланмаган. 

Маълумот учун, Япониянинг ғарбий ҳудудлари 24 январь куни совуқ ва шамол олиб келган қишки бўронлардан азият чекди. Кема чўкиб кетган ҳудуд Нагасаки ва Жанубий Кореянинг Жежу ороли ўртасида бўлиб, оғир об-ҳаво шароити туфайли айнан шу куни юзлаб рейслар бекор қилинган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг