Япония ўз ҳудудида украиналик сапёрларни ўқитади – “Kyodo”
Олам
−
20 Январь 2023
3524Япония ҳукумати Киевга ёрдам кўрсатиш мақсадида 22 январдан бошлаб украиналик сапёрларни мамлакатда ўқитишни ташкил қилади. Бу ҳақда бугун, 20 январь куни манбаларга таяниб, “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Япония томони мамлакатда ишлаб чиқарилган тўртта мина детекторини украиналикларга топширади, шунингдек, улардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар беради. Бундан ташқари, Япония расмийлари украиналик сапёрларни тайёрлашни давом эттириш учун келаси бир неча ой ичида ўз мутахассисларини Польшага юбориш ниятини билдирган.
Агентлик маълумотларига кўра, 15 – 20 январь кунлари Камбоджа расмийлари Япония ҳукумати кўмагида қироллик ҳудудида саккиз нафар украиналик учун миналардан тозалаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш тадбирларини ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни америкалик ҳарбийлар Германияда Украина ҳарбийларини жанговар тайёргарликдан ўтказишни бошлаганди.
LiveБарчаси