Япония Украинада инфратузилмани тиклаш учун 170 млн доллар ажратади
Олам
−
01 Февраль 2023
2765Япония Украинанинг муҳим инфратузилмасини тиклаш учун 170 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Маблағлар Украина эҳтиёжлари учун япон компанияларидан маҳсулот ва хизматлар сотиб олишга йўналтирилади. Бу ҳақда бугун, 1 февраль куни Украина жамоалар, ҳудудлар ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
“Япония ҳукумати Украинани тиклаш учун 170 миллион доллар ажратди. Маблағлар фавқулодда реконструкция қилиш, муҳим инфратузилмани қуриш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади”, дейилади вазирлик сайтидаги пресс-релизда.
Шунингдек, ёрдам бериш тўғрисидаги қарор Украина ҳукумати ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида грант шартномасини тузишни назарда тутади. Ёрдам шартларига кўра, ажратилган маблағлар Украина инфратузилмасини тиклаш эҳтиёжлари учун япон товарлари ва хизматларини сотиб олишга йўналтирилиши керак бўлади.
Маълумот учун, жорий йилнинг январ ойи бошида Япония ҳукумати Украинани тиклаш учун 95 миллион доллар ажратилишини эълон қилган эди. Бу маблағлар ҳамкорлик келишуви доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурига йўналтирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония Украинадаги уруш бошланганининг бир йиллигига бағишланувчи G7 саммитини 24 февралда ўтказишни ражалаштиргани хабар берилганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси