Япония Шимолий Кореяга ядровий таҳдиди ортидан санкция жорий қилди
Олам
−
18 Октябрь 2022
4837Япония ҳукумати Шимолий Кореянинг ядровий ракета дастурига алоқадор бешта субъектга қарши санкция жорий қилди. Унга кўра, уларнинг активлари аниқланган тақдирда музлатиб қўйилади. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси Юош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди.
“Шимолий Кореянинг такрорий провокацион ҳаракатларига йўл қўйиб бўлмайди, улар Япония ва жаҳон ҳамжамиятининг тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солади”, дейди у чекловчи чораларни жорий этиш сабабларини изоҳлар экан.
Унинг сўзларига кўра, КХДР сўнгги бир ой ичида ракеталарни учиришни сезиларли даражада оширган. Пхенmян томонидан учирилган ракеталардан бири Япония ҳудуди устидан учиб ўтган.
“Биз АҚIU ва Жанубий Корея билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз”, дея қўшимча қилди у.
Бундан ташқари, Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котибининг таъкидлашича, Токио КХДР провокацион ҳаракатларни, жумладан, [эҳтимол] ядро синовини ўтказишни давом эттириши мумкин, деб ҳисоблайди.
Шимолий Корея йил бошидан бери 27 та ракета учирди. Уларнинг кескин фаоллашуви сўнгги бир неча ҳафта ичида содир бўлди. Шу фонда АҚШ “Роналд Рейган” авиаташувчи кемасини минтақага кўчирди ва Япония ва Жанубий Корея билан машғулотлар ўтказди, бу эса КХДРнинг кескин муносабатига сабаб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь