Япония Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилмоқчи
Олам
−
05 Май 2022
4176Япония ҳукумати Украинадаги вазият туфайли Россия Федерациясига қарши қўшимча санкциялар пакетини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда ТАСС Япония ҳукумати раҳбари Фумио Кисидага таяниб, хабар берди.
“Айнан Россия ҳарбий йўлни қўллади ва бу вазиятга сабаб бўлди. Гарчи Россия—Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати учун жавобгарлик бутунлай Россия зиммасида бўлса-да, у шундай баёнот билан чиқди. Бу мутлақо номақбул”, деган Кисида.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, янги санкциялар пакети тўртта асосий йўналишдан иборат. Жумладан:
• яна 140 га яқин жисмоний шахсларнинг активлари музлатиб қўйилади;
• Россия Федерациясининг ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ бўлган Россия компанияларига турли хил маҳсулотларни етказиб беришни тақиқлаш кенгайтирилади;
• чекловларга дучор бўлган Россия банклари рўйхатини ва импортга эмбаргони кенгайтирилади;
• РФга илғор технологиялар — квант компютерларини этказиб беришни тақиқлаш жорий этилади.
“Яқин кунларда Япония томонидан аниқ санкциялар рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда”, дейди у.
Таъкидланишича, Япония ҳукумати раҳбари Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатларини кескин қоралаётган Япония расмийларининг изчил позициясини яна бир бор таъкидлаган. Шу билан бирга, Украинани фаол қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берган.
Бундан ташқари, у Жануби-Шарқий Осиёдаги вазиятдан хавотир билдирган.
“Украинадаги [вазият] Жануби-Шарқий Осиёда ҳам такрорланиши мумкин”, дейди у Тайван атрофидаги вазиятга ишора қилиб.
Япония, аввалроқ, Украина атрофидаги вазият туфайли Россия Федерациясига қарши бир нечта санкциялар пакетини қабул қилган эди. Жами 500 дан ортиқ киши, жумладан, мамлакат раҳбарияти вакиллари, амалдорлар ва ишбилармонлар якка тартибдаги санкциялар остида қолган.
Шунингдек, Япония "Откритие", “Новикомбанк”, “Совкомбанк”, “Сбербанк”, “Алфа-Банк”, ВЭБ.РФ, “Россия Банк” ҳамда Россиянинг 40 га яқин ташкилот ва компаниялари активларини музлатиб қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь