Япония иқтисодиёти баҳорги аллергия туфайли миллиардлаб доллар йўқотди
Олам
−
13 Июнь 2023
3974Япония иқтисодиёти жорий йилнинг январь ойидан мартигача садр ва игнабаргли дарахтларнинг гулчангларига аҳолининг аллергияга чалиниши туфайли 383,1 миллиард иен (2,7 миллиард доллардан ортиқ) зарар кўрди. Бу ҳақда Daiichi Life суғурта компанияси қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар институти ҳисоб-китобларига таяниб, “Nikkei” газетаси хабар берди.
Тадқиқот муаллифи Тосихиро Нагаҳама иқтисодий йўқотишлар япон аҳолиси баҳорда асосан ўз уйларида овқатлангани билан боғлиқ, деб тахмин қилди. Шу муносабат билан умумий овқатланиш ва кўнгилочар тармоқларининг даромадлари камайган, шунингдек, транспорт оқимлари қисқарган.
Японияда поллиноз (аллергик касаллик) “миллий хасталик” деб аталади. Бу кўзларда, шунингдек, қулоқ каналларида бурун оқиши, аксириш ва қичишишга олиб келади. Миллионлаб фуқаролар баҳорда аллергиядан азият чекади. Япон садри дарахтининг чангланиши кучли аллергия қўзғатади ва унинг аломатлари бир неча ой давом этиши мумкин.
Бу каби ҳолатлар Японияда жиддий муаммо саналади. Ҳукумат бунга қарши бир неча чоралар кўришга уринган. Хусусан, жорий йилнинг май ойида ҳукумат мамлакат аҳолисини поллиноздан халос қилиш учун келгуси 30 йил ичида дарахт гулчанглари чиқиндиларини икки баравар камайтиришга ваъда берган эди. Қайд этилишича, ўн йил ичида ёш садр дарахтларининг 90 фоиздан ортиғи ўрнини камроқ гулчанг ҳосил қилувчи турларга алмаштириш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15