Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига 65 миллион доллар ажратди
Олам
−
28 Октябрь 2021
4220Кеча, 26 октябрь куни Япония ҳукумати Афғонистон ва қўшни давлатларга 65 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Ушбу маблағнинг 58 млн доллари Афғонистонга, қолган қисми Покистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистонга берилади.
Ёрдам еттита халқаро ташкилот: БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP), Болалар жамғармаси (UNICEF), Қизил Хоч халқаро қўмитаси (ҚХХҚ), Тараққиёт дастури (БМТ ТД), Қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари бошқармаси (UN HCR), Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ва БМТнинг гуманитар фаолиятни координация қилиш бошқармаси орқали амалга оширилади,
Қарорда келтирилишича, гуманитар ёрдам Афғонистоннинг турар жой, соғлиқни сақлаш, сув, санитария, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва таълим каби соҳаларини яхшилаш учун ишлатилиши кўзда тутилган.
“Япония ҳукумати Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашда давом этади ва минтақада барқарорликни таъминлашда фаол роль ўйнайди”, дейилган Япония ТИВ баёнотида.
Ёрдам қуйидагича тақсимланган:
• Афғонистонга – 58 млн доллар
• Покистонга – 3,5 млн доллар,
• Эронга – 2,6 млн доллар,
• Тожикистонга – 700 минг доллар)
• Ўзбекистонга – 200 минг доллар.
Аввалроқ, Япония Бош вазири Фумио Кишида G20 саммитида мамлакат Афғонистонга бир йил ичида 200 миллион доллар ажратишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси