Япон полицияси жиноятчиларни аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлади

Олам

image

Япония полицияси ходимлари сунъий интеллектга (AI) асосланган тизимни жорий қилди. Бу уларга интернетда жиноятлар билан боғлиқ маълумотларни автоматик равишда батафсил қидириш имконини беради. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Илгари япон полицияси фақат қурол ва портловчи моддалар каби шубҳали калит сўзларни қидирган.

Янги тизим ноқонуний фаолиятнинг батафсил тафсилотларини қамраб олиб, улардан фойдаланиш контекстини ўрганиш имконини беради.

Тахминларга кўра, сунъий интеллектнинг жорий этилиши жиноятга тайёргарлик белгиларини аниқлашни ҳам тезлаштиради. Бу эса ўз навбатида полициянинг жиноятчиларга қарши курашиш самарадорлигини оширади.

Аввалроқ Япония полиция департаменти 2022 йилда мамлакатда содир этилган кибержиноятлар сони рекорд даражадаги 12 минг 369 тага етганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сунъий интеллект Япония полицияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг