Январь ойида Ўзбекистоннинг импорти ва экспортида бир давлат етакчи бўлди

Жамият 4461
image

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг импорт ва экспортдаги улушида Хитой Халқ Республикаси етакчи бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар: 

  • Хитой – 147,0 млн;
  • Россия – 110,2 млн;
  • Туркия – 106,5 млн;
  • Қозоғистон – 63,6 млн;
  • Афғонистон – 58,1 млн;
  • Қирғиз Р. – 41,5 млн;
  • Тожикистон – 26,3 млн;
  • Туркманистон – 23,5 млн;
  • Канада – 19,1 млн;
  • Эрон – 7,7 млн АҚШ доллари.

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар

  • Хитой – 337,2 млн;
  • Россия – 319,5 млн;
  • Қозоғистон – 204,9 млн;
  • Туркия – 106,1 млн;
  • Франция – 78,4 млн;
  • Корея – 70,1 млн;
  • Литва – 45,3 млн;
  • Германия – 42,2 млн;
  • Ҳиндистон – 41,8 млн;
  • Бразилия – 30 млн. АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 5 ойдан бери олтин экспорт қилмаётгани маълум бўлганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 2.9
t
×