Янгийўлда “Камаз” ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида юк автомобилида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 26 май куни соат 12:50 ларда, Янгийўл тумани, Нуробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 830-километрида фуқаро С.Т. бошқарувидаги "КамАЗ" русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида юк автомобили ҳайдовчиси қўл қисмидан 3 фоиз куйиш тан жароҳатини олиб, шифокорлар томонидан унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг