Янгийўлда эр аёлига пичоқ билан таҳдид қилдими? (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида эркак бир аёлни калтаклаб, пичоқ билан таҳдид қилаётгани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув олиб борилган. Унга кўра, воқеа бугун, 31 июль куни тонгги соат 05:00 ларда содир бўлгани аниқланган. Янгийўл туманида яшовчи 27 ва 20 ёшли эр-хотин уйда ўзаро жанжаллашган. Оқибатда аёл турмуш ўртоғи бошқарувидаги автомашина шинасини уйдан олган ошхона пичоғи билан тешган.

Шундан сўнг, эр пичоқни олиб қўйишга уринганида, аёл пичоқни бермаган ва ўтган вақт давомида улар мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

Билдирилишича, айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Суриштирув жараёнида фуқаролар билан ИИБ масъул раҳбарлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиб, оиладаги вазият “маҳалла еттилиги” томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чиноз туманида турмуш ўртоғи ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган куёв 22 йилга озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Янгийўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг