Янгийўл тумани ҳокимиятига тегишли бино ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Янгийўл туманида эски ташландиқ бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.  

Кеча, 15 декабрь куни тунда “Саховат” маҳалласида жойлашган туман ҳокимияти қишлоқ хўжалиги бўлимига тегишли эски ташландиқ бинода ёнғин содир бўлган. 

Ёнғин жойига туман Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 23:56 да етиб борган. Ёнғинни ўчиришга 1 та водавоз ва 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг 80 метр квадрат майдонида том шифти ёниб зарарланган. Фуқароларда куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари бўлмаган.

Ёнғинга электр симларини эскириб кетгани ҳамда намлик даражаси юқори бўлгани оқибатида қисқа туташув келиб чиққани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made