Янгиланган WBC рейтингида ўзбек боксчилар нечанчи ўринда?

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) янгиланган рейтинги эълон қилинди. Рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди.

Январь ойига кўра, жадвалда Баҳодир Жалолов икки, Шаҳрам Ғиёсов эса бир поғона юқорилаган. Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги рейтингини сақлаб қолган бўлса, Отабек Холматов бу сафар рейтингни тарк этди. 

Рейтинг:

Супер оғир вазн: Баҳодир Жалолов 13-ўрин;
Супер ўрта вазн тоифаси (-76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 13-ўрин;
Супер ярим ўрта вазн (-69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;
Ярим ўрта вазн (-66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 14-ўрин, Жаҳонгир Расулов 31-ўрин;
Супер енгил вазн (-63,5 кг): Ботир Аҳмедов 35-ўрин;
Биринчи ярим енгил вазн (-55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўрин;
Биринчи ўта енгил вазн (-47,6 кг): Ҳасанбой Дўстматов 5-ўрин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов бўлажак жанги тафсилотлари маълум бўлганди. Жалолов шу йил февраль ойида Ар-Риёдда рингга чиқадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримов Баҳодир Жалолов Бектемир Мелиқўзиев Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг